Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиядаги конда ёнғин: 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиядаги конда ёнғин: 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 8 декабрь куни эрталаб соат 6:45да Ямало-Ненецк автоном округи Тазов тумани Пякяхин конида ёнғин бўлган.

Ҳодисада 3 нафар Ўзбекистон фуқароси А.Э., Э.Д. ва А.С. вафот этди, ҳамюртимиз Т.А. шифохонага жойлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан айни пайтда тегишли органлар томонидан тергов тадбирлари ўтказилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлик консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалалар билан шуғулланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг