Россиядаги ўзбекистонликлар диққатига! Эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бошланди
Жорий йилнинг 25 январидан Россияда Ўзбекистон фуқароларининг эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш бошланди.
Гувоҳномани Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими, шунингдек, мамлакатнинг Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-на-Дон ва Санкт-Петербургдаги бош консулликларида алмаштириш мумкин.
Қайд этилишича, хоҳловчилар хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг асл нусхаси ёки фуқаронинг биометрик паспорти (ID карта), миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг асл нусхаси ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси учун купоннинг асл нусхаси билан элчихонанинг консуллик бўлимига, шунингдек, юқорида кўрсатилган шаҳарлардаги бош консулликларга мурожаат қилишлари мумкин.
Қўшимча маълумот олиш учун элчихона консуллик бўлимининг алоқалар марказига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиш мумкин: +7-499 230-00-76, +7-499 238-36-20, шунингдек, саволларни телеграмм каналга юбориш мумкин @UzKoRusFAQ.
Эслатиб ўтамиз, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:
- 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
- 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
- 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил сентябргача;
- 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter