Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиядаги ёнғинлар Ўзбекистондаги об-ҳавони янада оғирлаштириши мумкин

Россиядаги ёнғинлар Ўзбекистондаги об-ҳавони янада оғирлаштириши мумкин

Россиянинг Ёқутистонида охирги кунларда ўрмон ёнғинлари яна авж олди.

Автоном республиканинг 8 туманида ўрмон ёнғинлар қарийиб 1,5 млн гектар майдондаги яшиллик дунёсини йўқ қилиб бўлган.

Жуда катта майдондаги яшиллик биомассасининг йўқ бўлиши, ҳавога миллиардлаб тонна ис гази миқдорининг чиқарилишига ва келгусида уларнинг ютилмай қолишига сабаб бўлади.

Бу каби ўзгариш фони Россия шарқида «иссиқхона эффекти»ни кучайтириб, Ёқутистонда охирги йилларда кам шаклланаётган совуқ Сибир антициклони ривожланиш циклини янада камайтириши мумкин, дейилади «Ўзгидромет» маълумотида.

Бошқача айтганда, айнан ҳозирги йирик ўрмон ёнғинлари кейинроқ Сибирда совуқ ҳаво оқимлари шаклланишини камайтириб, шундоқ ҳам Ўзбекистонга охирги йилларда кам кириб келаётган совуқ ҳаво оқимлар сони яна кам кириб келишида акс этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг