Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар жасади Жиззахга олиб келинди
Россия Федерациясининг Ставрополь ўлкасида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасадлари Ўзбекистонга келтирилди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Аввал хабар берганимиздек, 2018 йилнинг 4 апрель куни Россия Федерациясининг Ставрополь ўлкасида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 4 нафар фуқароси ҳалок бўлган эди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар вазирликлари, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида, кеча, 8 апрель куни вафот этгаларнинг жасадлари олиб келиниб, иккита махсус транспортда Жиззах вилоятининг Зомин туманига етказилди.
Вафот этганлар ўз яшаш жойларига дафн этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter