Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиялик сиёсатчидан янги ташаббус: «Бир синфга — бир мигрант»

Россиялик сиёсатчидан янги ташаббус: «Бир синфга — бир мигрант»

Россиянинг «Новые люди» партияси етакчиси Алексей Нечаев «Бир синфга бир мигрант» ташаббуси билан чиқди.

Нечаевга кўра, синфда мигрант-болалар сонини бир нафаргача қисқартириш мамлакатда таълим сифатини оширармиш.

Айрим синфлар 20-30 фоиз мигрантлардан иборат, бу мослашиш жараёнини қийинлаштириб, ҳам россиялик, ҳам чет эллик болаларнинг таълим олиш самарадорлигини пасайтирмоқда, деди у.

Мигрант-болаларнинг синфларда тенг тақсимланиши синфдошлар ўртасидаги тил тўсиғини деярли йўқотиб, ўқитувчилар анча юкдан халос бўлади, дея қўшимча қилди «Янги одамлар» етакчиси.

Яккаланган боланинг тақдири нима бўлиши ҳақида сиёсатчи лом-мим демаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг