Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиянинг Кемерово шаҳридаги қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Кемерово шаҳридаги қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Кеча, 23 декабрь куни тунда Россиянинг Кемерово шаҳридаги хусусий қариялар уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишган. Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 20 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, икки киши оғир яраланган, уларнинг аҳволи оғир. Жами олти нафар жабрланганларга ёрдам кўрсатилди, дея хабар беради вилоят тиббиёт маркази.

Тергов қўмитаси «Эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлиш» моддаси бўйича иш қўзғатди. Прокуратура терговни ташкил қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг