Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Руминия ва Болгария ҳам «Шенген» ҳудудига қўшиляпти

Руминия ва Болгария ҳам «Шенген» ҳудудига қўшиляпти

Болгария ва Руминия Шенгенга қўшилиш жараёнини бошлайди. Визасиз режим 2024 йилнинг мартидан, фақат денгиз ва ҳаво чегараларини кесиб ўтувчиларга нисбатан қўлланилади.

Қуруқликдаги чегаралардаги назоратни бекор қилиш муддатларини муҳокама қилиш 2024 йилда ҳам давом этади.

Руминия Бош вазири Марсел Cиолаcу узоқ кутишдан сўнг сиёсий келишувга эришилганини маълум қилди.

«13 йиллик кутишдан сўнг, ниҳоят, сиёсий келишувга эришдик. Тез орада у амалиётга татбиқ этилади. 2024 йил мартидан ҳаво ва денгиз чегараларининг очилиши узоқ музокаралардан сўнг қўлга киритилган ҳуқуқдир», – дейди у.

Болгария Бош вазири Николай Денковга кўра эса музокаралар Европа Комиссиясининг қўллаб-қувватлови ҳамда Европага ноқонуний муҳожирлар оқимини камайтириш мақсадида Евроиттифоқнинг Туркия ва Сербия билан ташқи чегараларини ҳимоя қилиш ҳаракатлари эвазига амалга оширилади.

Маълумот учун, «Шенген» ҳудуди Швейцария, Норвегия, Исландия ва Лихтенштейн билан бирга Европа Иттифоқининг 27 та аъзо давлатидан 23 тасини ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, Австрия 2022 йил охирида Болгария ва Руминия учун визасиз зонага киришга вето қўйган эди. Юқоридаги ташаббусга қарши чиққан Австрия ҳам ўз позициясини юмшатиши ҳам маълум қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг