Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рус тили украиналиклар учун нимага керак?

Рус тили украиналиклар учун нимага керак?

Фото:«ИТАР-ТАСС»

«Украиналиклар рус тилини «душманнинг тилини билиш учун зўр ўрганиши керак», – деган Украинанинг собиқ транспорт ва алоқа вазири Евгений Червоненко «NewsOne» телеканалига интервью бера туриб. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Червоненконинг сўзларига кўра, тил муомалада рақобатни юзага чиқаради.

«Ўзини маданиятли деб билган киши борки, албатта, инглиз тилини ўрганишни тавсия қилади. Рус тилига эса ҳеч кимнинг иши йўқ. Бу – катта хато», – деган Червоненко.

Шу билан бирга, Червоненко рус тилини ўрганиш зарурлигига, уни камситмасликка чақирган.

«Рус тилини халқаро мулоқот тили сифатида камситмаслик керак. Рақибларимизнинг тилини ҳар доим зўр бериб ўрганишимиз керак», – дея хулоса қилган Евгений Червоненко.

Аввалроқ украиналик подполковник рус тилидаги меню туфайли ресторан хўжайинининг жағини синдирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг