Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саида Мирзиёева: «Ҳамкорларнинг бизга ишончи ва эътибори ортмоқда» (фото)

Саида Мирзиёева: «Ҳамкорларнинг бизга ишончи ва эътибори ортмоқда» (фото)

Фото: Саида Мирзиёева Telegram канали

Президент администрацияси раҳбари Қорақалпоғистонга ташриф натижалари ва янги инвестиция лойиҳалари ҳақида маълум қилди.

Таъкидланишича, давлатимиз раҳбари қатор объектларда бўлди, жумладан, янги тиббиёт академияси, саноат корхоналари ҳамда интенсив боғлар кўздан кечирилиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва одамлар даромадини ошириш борасида яратилаётган шароитлар билан танишди.

Администрация раҳбари ушбу ташрифнинг асосий воқеаси энергетика, саноат, транспорт, тиббиёт, рақамли инфратузилма ва бошқа соҳалардаги қатор йирик лойиҳаларга старт берилгани бўлганини алоҳида таъкидлади. Ушбу лойиҳаларнинг аксарияти нуфузли хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётгани, Қорақалпоғистонга йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми ортиб, янги салмоқли лойиҳалар кўпаяётгани қайд этилди. Бу мамлакатимизга бўлган юксак ишонч ҳамда тадбиркорлик учун яратилаётган қулай шарт-шароитларнинг амалий тасдиғидир.

«Биз йўлимизда қатъий давом этамиз: сармоялар оқимини янада кучайтириш, халқаро ҳамкорлар сафини кенгайтириш ва кўлами бундан-да улкан янги лойиҳаларни ишга тушириш бош мақсадимиз бўлиб қолади», — деди Саида Мирзиёева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг