Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд вилоятида ҳайдовчилар ўртасидаги жанжал пичоқбозликка сабаб бўлди

Самарқанд вилоятида ҳайдовчилар ўртасидаги жанжал пичоқбозликка сабаб бўлди

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 17 апрель куни соат 15:30ларда 25 ёшли М.Озод Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри У.Барноев кўчасида давлат рақами мавжуд бўлмаган «Labo» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, ушбу кўчада ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А.Амирнинг бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинасининг йўлини ҳеч бир сабабсиз бир неча маротаба тўсиб жанжал келтириб чиқарган вақтида, унинг безорилик ҳаракатлари олдини олмоқчи бўлган 33 ёшли А.Улмаснинг бўйин, чап пешона соҳасига ҳамён пичоғи билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Озодга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давомида, М.Озод «Nexia» русумли автомашина ҳайдовчисини танимаслиги, унга ўзини кўрсатиб қўйиш мақсадида безорилик ҳаракатлари содир қилганлиги аниқланган. 

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг