Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда «Hyundai Sonata»ни олиб қочган мактаб ўқувчиси ва унинг шериклари ушланди

Самарқандда «Hyundai Sonata»ни олиб қочган мактаб ўқувчиси ва унинг шериклари ушланди

Самарқанд шаҳрида шу йил 13 октябрь куни номаълум шахс «Ориё Мехр» МЧЖ биноси олдида қаровсиз қолдирилган шу МЧЖ раҳбари Д.Т.га тегишли «Hyundai Sonata» русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина шаҳардаги 72-сонли мактабгача таълим муассасаси биноси олдидан техник соз ҳолда топилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳрида яшовчилар И.Л., 55-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси Ф.С. ва Т.Х.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг