Самарқандда бир оиланинг беш аъзоси уйда тайёрланган консерва маҳсулотидан заҳарланди
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида нохуш ҳодиса рўй берди.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, 9 апрель куни соат 16.00ларда, Ёмонтуп маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган Ш.Исаев уйида бирга яшовчи турмуш ўртоғи, 1977 йилда туғилган М.Исаева ва уч нафар фарзанди билан бирга уй шароитида тайёрланган помидор тузламасини истеъмол қилиб, соғлиқлари ёмонлашган.
Заҳарланган оила аъзолари зудлик билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter