Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Санкт-Петербургда довул оқибатида бир неча киши аянчли тарзда ҳалок бўлди

Санкт-Петербургда довул оқибатида бир неча киши аянчли тарзда ҳалок бўлди

Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида кучли ёмғир ва довул туфайли уч киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия ОАВи хабар бермоқда.

ТАСС хабарига кўра, 2 июль куни эрталаб Ленинград вилояти Всеволожск тумани Новоэ Токсово қишлоғида коттежлар қурилишида ишлаган 26 ёшли Тожикистон фуқаросининг жасади топилган. Тахминларга кўра, у бир кун олдин ёмон об-ҳаво пайтида трейлер тиркамасидан чиқиб кетган ва ўша пайтда уни қулаган дарахт босган.

«Коммерсант» газетасининг Тергов қўмитасидаги манбаларига асосланиб хабар беришича, довул бир аёл ва бир боланинг ҳаётига зомин бўлган.

Юрий Гагарин проспектида эса дарахт 36 ёшли аёлнинг устига қулаб тушди. У олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Красногвардейский туманида 11 ёшли бола ҳам устига дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Бола оғир аҳволда шифохонага етказилган, бироқ шифокорлар уни сақлаб қола олмаган.

Санкт-Петербургдаги терговчилар воқеанинг барча ҳолатларини аниқлаш учун терговга қадар текширувлар ўтказмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг