Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саратон келтириб чиқариши мумкин бўлган маҳсулотлар номи ошкор қилинди

Саратон келтириб чиқариши мумкин бўлган маҳсулотлар номи ошкор қилинди

Россиялик онколог-жарроҳ, тиббиёт фанлари номзоди Михаил Мяснянкин берган интервюсида саратон касаллигини келтириб чиқарадиган озиқ-овқат маҳсулотларини номларини айтиб ўтди.

Унга кўра, минерал ўғитлар ёки канцероген моддалар билан ифлосланган маҳсулотлар касаллик ривожланиш хавфини оширади. Шунингдек, шифокор спиртли ичимликларни овқатланиш рационидан бутунлай чиқариб ташлашни маслаҳат берди, чунки спиртли ичимликларни ичиш саратоннинг айрим турларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Бундан ташқари, кунгабоқар ёғида гўшт ёки сабзавотларни қовураётганда мой бир неча марта ишлатилса, унда барча канцероген моддалар тўплана бошлайди. Бу эса ўз навбатида, саратон хавфини кўпайтириб боради.

Аввалроқ Мяснянкин мия саратонининг дастлабки белгиларини аниқлаган эди. Унга кўра бош оғриғи бу саратон турининг энг кенг тарқалган аломатидир. Шу билан бирга, мутахассис дастлабки босқичларда касаллик асемптоматик ривожланаётганини ва уни таниб олиш жуда қийинлигини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг