Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сардор Мамадалиев 8 млн сўмдан ошиқ жаримага тортилди

Сардор Мамадалиев 8 млн сўмдан ошиқ жаримага тортилди

Шерали Жўраевнинг қўшиқларидан рухсатсиз фойдаланган хонанда Сардор Мамадалиев жаримага тортилдиБу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. 

Фуқаро Г. Жўраева томонидан марҳум санъаткор Шерали Жўраевдан мерос бўлиб қолган «Кўрмишам», «Бандаман» ҳамда «Карвон» номли мусиқий асарларнинг унинг рухсатисиз Сардор Мамадалиев томонидан ижро этилгани юзасидан ҳуқуқий чора кўришни сўраб қилинган мурожаат Адлия вазирлиги томонидан ўрганилиб чиқилди. 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177¹-моддаси иккинчи қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, иш тегишли судга юборилди. 

Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 177¹-моддасининг иккинчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма) баравари миқдорида – 8.240.000 (саккиз миллион икки юз қирқ минг) сўм жарима жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг