Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирол ва Трамп Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилишди

Қирол ва Трамп Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилишди

Фото: «Ria.ru»

Бугун 3 апрель куни Саудия қироли Салмон бин Абдул Азиз ал-Сауд АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон мулоқоти ўтказди. Мулоқот давомида икки давлат етакчилари бир қатор маҳаллий ва халқаро муаммолар, шу жумладан, Яқин Шарқдаги тинчлик ўрнатиш жараёнини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Саудия қироли Фаластин халқининг пойтахти Иерусалим бўлган мустақил Фаластин давлати тузиш ҳуқуқини қўллаб-кувватлаш масаласида қироллик позицияси ўзгармас эканлиги таъкидлаган. У шунингдек, Яқин Шарқдаги тинчлик жараёни билан боғлиқ ҳаракатлар зарурлиги ҳақида гапирган.

Икки давлат етакчилари Ироқ ва Суриядаги ИШИД террорчилик ташкилотига қарши курашда биргаликда курашишнинг муҳимлигини қайд этишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг