Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сайёрамиз сўнгги 40 йилда совитиш қобилиятининг 15 фоизини йўқотди

Сайёрамиз сўнгги 40 йилда совитиш қобилиятининг 15 фоизини йўқотди

Фото: «Мусаффо Арктика» МНТ

Мичиган университети (АҚШ) олимлари сўнгги 40 йилда Арктика ўз совитиш қобилиятининг тахминан 25 фоизини йўқотганини, бу кўрсаткич дунё миқёсида ўртача 15 фоизга қисқарганини қайд этишди. Тадқиқот натижалари Geophysical Research Letters (GRL) илмий журналида эълон қилинди.

Мутахассислар 1980 йилдан 2023 йилга қадар Арктика (Шимолий қутб) ва Антарктика (Жанубий қутб) денгиз музликлари қайтарган қуёш нурлари ҳамда булут қопламларининг сунъий йўлдош ёрдамида олинган ўлчамларини ўрганишди.

Маълум бўлишича қутблардаги шелф музликлари шу даврдаги жисмоний майдони қисқаришига нисбатан фоиз ҳисобида тахминан икки баравар кўп совитиш қобилиятини йўқотган.

Муз қопламлари йўқолиб боришидан ташқари, қолган музнинг нур қайтариш хусусияти камайиб кетган, негаки, иқлим исиши ва ёғингарчиликлар кўпайиши сабабли юпқароқ ва ҳўл муз, эриган кўллар пайдо бўлмоқда, улар эса фазога қуёш нурини камроқ қайтаради. Айниқса, бу ҳолат Арктикада яққолроқ акс этиб, йилнинг серқуёш даврларида Шимолий муз океани музликларининг нур қайтарувчанлиги пасайиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг