Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сайёрамиздаги қушларнинг ярми йўқолиб кетиш хавфи остида

Сайёрамиздаги қушларнинг ярми йўқолиб кетиш хавфи остида

Фото: BBC

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи янгиланган Қизил китобга йўқолиб кетиш хавфи остидаги 48 646 та турни киритди. Шу тариқа Қизил китобдаги турлар жами сони 172 620 тага етди, деб ёзди CNN.

Денгиз музларининг эриши ва ўрмонларнинг кесилиши туфайли кўплаб ҳайвонлар йўқ бўлиб арафасида турибди. Хусусан, Арктика тюленларининг уч тури ва сайёрамиздаги қушларнинг ярми йўқолиб кетиш хавфи остида.

Тюленларга болаларини кўпайтириш ва ўстириш учун денгиз музликлари керак. Бу ҳайвонларнинг йўқ бўлиб кетиши уларни овлаб кун кўрадиган оқ айиқларга таҳдид солади.

Дунёдаги қушларнинг 61 фоизи камайиб бормоқда, 2016 йилда кўрсаткич 44 фоиз эди. Яшаш муҳити бузилиши, жумладан ўрмонларнинг йўқолиши қушларга хавф солмоқда.

Шу билан бирга, яшил денгиз тошбақаларини сақлаб қолиш бўйича саъй-ҳаракатлар натижасида уларнинг сони кўпайгани қайд этилди. 1970-йиллардан бери унинг популяцияси тахминан 28 фоизга ўсди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг