Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун ҳаво ҳарорати 18 даражагача кўтарилади

Бугун ҳаво ҳарорати 18 даражагача кўтарилади

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18° илиқ, шимолда 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда кечқурун вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 16-18° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг