Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сеулдаги тиқилинчда вафот этган юзлаб кишилар орасида ўзбекистонлик ҳам борлиги айтилмоқда

Сеулдаги тиқилинчда вафот этган юзлаб кишилар орасида ўзбекистонлик ҳам борлиги айтилмоқда

29 октябрь куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳри марказида Хеллоуин байрамини нишонлаш вақтида юз берган тиқилинч сабаб кўплаб одамлар ҳалок бўлди. Айни пайтда қурбонлар сони 150 кишидан ошгани айтилмоқда.

Маҳаллий The Korea Herald нашрининг ёзишича, вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

Расмийлар қурбонлар сони кун давомида ортиб боришини тахмин қилмоқда. Ҳалок бўлганларнинг 100 дан ортиғи шифохонага етказилган. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, марҳумларнинг шахсини аниқлаш бироз вақт талаб этади.

Расмийлар ҳалок бўлганлар орасида 19 нафар хорижлик борлигини тасдиқлади. Улар орасида Эрон, Ўзбекистон, Хитой ва Норвегия фуқаролари ҳам борлиги келтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг