Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Чехия Президентини табриклади

Шавкат Мирзиёев Чехия Президентини табриклади

Фото: Google.com

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чехия Республикаси Президенти Милош Земанни миллий байрам — Мустақил Чехословакия ташкил топган кун билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Чехия тарихида 28 октябр алоҳида аҳамият касб этади. Биринчи жаҳон уруши якунларига кўра Австро-Венгрия империяси парчаланиб кетди ва 1918 йилнинг 28 октябрида Чехословакия давлати мустақиллиги эълон қилинди.

1992 йилнинг ёзида Чехия ва Словакия раҳбарлари ўзаро келишиб, иккита алоҳида давлат ташкил этишга келишиб олишди. 1993 йилнинг 1 январида мустақил Чехия давлати ажралиб чиқди, шунга қарамай 28 октябр мамлакат тарихида алоҳида аҳамият касб этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг