Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев экспортдаги тўсиқларни гапирди

Шавкат Мирзиёев экспортдаги тўсиқларни гапирди

Президент ҳузурида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларига бағишланган йиғилиш бошланган.

«Тараққиёт стратегиямизда экспорт ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш бўйича катта маррани белгилаб олганмиз. Бунга ҳамма заминни яратиб бердик. Ўтган йили GSP+ тизими доирасида 6 минг 200 турдаги маҳсулотларни Европага божсиз экспорт қилиш имконияти яратилди», деган президент.

Давлат раҳбарининг айтишича, ўтган бир йил ичида Европа мамлакатларига экспорт қилинадиган маҳсулот турлари 79 тага (жами 643 та), тадбиркорлар сони 102 тага (жами 579 та) кўпайган.

Ўсиш суръати жуда паст экани қайд этилиб, тўсқинлик қилаётган асосий омиллар санаб ўтилган. Жумладан:

  • стандарт, сертификация ва лаборатория масалаларига жавоб берадиган давлат идоралари экспортни кўпайтиришни ўзи учун устувор вазифа, деб қарамаяпти;
  • стандарт, карантин, ветеринария идоралари ҳамда гигиеник лабораториялар ягона сиёсат юритмасдан, тадбиркорга кўмакчи бўлмаяпти;
  • ҳудудларда 150 та замонавий лаборатория ташкил этишга эҳтиёж мавжуд.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг