Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев футболни ривожлантириш бўйича қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев футболни ривожлантириш бўйича қарорни имзолади

Бугун, 14 март куни Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси бошлиғи жаноб Кенни Жан Мари ва Техник директор ўринбосари Людовик Дебрю Ўзбекистонга ташриф буюришди. Бу ҳақда ЎФА ахборот хизмати хабар берди.

Миллий олимпия қўмитасида франциялик юқори мартабали меҳмонларни Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов қабул қилишди.

Фото: ЎФА

— Франция дунёдаги футболи ривожланган мамлакатлардан бири. Шу сабабли Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида Франция билан ҳамкорлик қилиш биз учун жуда муҳим. Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун ҳукумат даражасида эътибор қаратилмоқда, — деди меҳмонларни кутиб олар экан Умид Аҳмаджонов. — Мана бугун Сиз азиз меҳмонларнинг пойқадами қутлуғ келиб, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга имзо чекди.

Эндиликда юртимизда футболни, умуман, спортни ривожлантиришнинг янги тизими барпо этилади. Бунинг учун Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биргаликда иш олиб боради. Биз ишни боғчалардан бошламоқчимиз. Болажонлар ўртасида спортни кенг тарғиб қилиш орқали турли спорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш бош мақсадимиз. Кейин мактаб - Олимпия захиралари коллежи – институт тизимида иш олиб борилади. Мақсадимиз спортни, футболни юқори босқичга олиб чиқиш ва юртимиздан олимпия ва жаҳон чемпионлари чиқишини таъминлашдан иборат, — деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз ўрнида Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси бошлиғи жаноб Кенни Жан Мари Ўзбекистонга ташриф буюрганидан жуда мамнун эканини айтиб ўтди.

Футболни ривожлантириш ҳақидаги қарорни тез орада эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг