Шавкат Мирзиёев октябрда Озарбайжонга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (туркий кенгаш) 7-саммитида қатнашиш учун Боку шаҳрига боради. Бу ҳақда туркий кенгаш бош котибининг баёнотида айтилган.
«Туркий кенгаш бош котиби сифатида мамнуният билан маълум қиламанки, Ўзбекистон 14 сентябрь куни Нахичеван битимини ратификация қилди», дейилади расмий баёнотда.
Қайд этилишича, бу тарихий қарор битимнинг 10 йиллик юбилейига (2009 йил) тўғри келган. Кенгашнинг 7-саммити 15 октябрь куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўзбекистоннинг туркий кенгашга қўшилишга қарор қилгани ҳақидаги хабар 12 сентябрда чиқди. Шунинг учун Сенат шошилинч тарзда ялпи мажлис чақирди ва ушбу битимни ратификация қилди.
Ўзбекистон туркий кенгаш саммитида илк марта 2018 йил сентябрда иштирок этган. Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида ўтган саммитда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter