Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев пора олаётган ҳоким ёрдамчилари ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев пора олаётган ҳоким ёрдамчилари ҳақида гапирди

Маҳаллабай ишлашга бағишланган танқидий йиғилишда Шавкат Мирзиёев пора олиб, тамагирлик қилаётган ҳоким ёрдамчилари ҳақида гапирган.

«Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари «кредит, субсидия, ер олиб бераман», деб тамагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир», деган президент.

Мисол учун, Тўрақўрғон тумани «Шарқ» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун, пора олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам мавжуд.

«Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев (Мирзоҳид Убайдуллаев — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги раҳбари — таҳририят изоҳи) ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин бўлмайди», деган давлат раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг