Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Қирол Карл Учинчига таъзия билдирди

Шавкат Мирзиёев Қирол Карл Учинчига таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Карл Учинчига унинг волидаи муҳтарамаси Қиролича Елизавета Иккинчи оламдан ўтгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

«Ул зот 70 йилдан ортиқ вақт давомида мамлакат яхлитлиги ва жадал ривожланишининг рамзи бўлиб келган, Қиролликнинг глобал иқтисодиёт ва сиёсатда етакчи давлатлардан бирига айланишига, унинг халқаро майдондаги обрў ва эътиборини ҳар томонлама оширишга беқиёс ҳисса қўшган буюк давлат арбоби эди», дейилади давлатимиз раҳбарининг таъзияномасида.

Президентимиз ушбу мусибатли дамларда Қиролга, оиласининг барча аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига таскин сўзларини билдирди ҳамда сабр-тоқат ва бардамлик тилади.

Эслатиб ўтамиз, Қиролича Елизавета II кеча, 8 сентябр куни 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этди.

Елизавета II нинг тўнғич ўғли — Уэлс шаҳзодаси Чарлз Қўшма Қиролликнинг янги қироли  бўлди. Янги қирол расман Карл III номини олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг