Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан учрашди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммити доирасида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.

Икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларида амалий алоқаларни кенгайтириш зарурлиги қайд этилган.

«Товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. 11 ноябр куни Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг кун тартиби муҳокама қилинди», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг