Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга табрик йўллади

Фото: «Рейтерс»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга олий лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарининг қутловида ХХР Раисининг қайта сайлангани ҳамда Бутунхитой халқ вакиллари йиғинининг 13-чақириқ биринчи сессиясида қабул қилинган тарихий қарорлар Хитойни ҳар томонлама ривожлантириш, халқаро сиёсий ва иқтисодий майдонда унинг нуфузли ва тараққий этган давлат сифатидаги ўрни ва аҳамиятини мустаҳкамлаш, глобал миқёсда, шу жумладан бизнинг минтақамизда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилишига ишонч билдирилган.

Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар, аввало ХХР Раисининг шахсий эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли энг юксак — стратегик шериклик даражасига чиққани, амалда ҳар томонлама ўйланган ва ўзаро манфаатли хусусият касб этгани мамнуният билан қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Халқ вакилларининг Умумхитой мажлиси депутатлари амалдаги раис Си Цзиньпинни бир овоздан яна 5 йил муддатга ХХР раиси этиб сайлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг