Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев тадбирга кечиккани сабабини изоҳлади

Шавкат Мирзиёев тадбирга кечиккани сабабини изоҳлади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида янги қурилган Uzbekistan GTL мажмуаси очилиш маросимида иштирок этишини хабар қилган эдик. Давлат раҳбари мажмуа билан танишиб чиққани туфайли тантанали тадбирга бироз кеч қолди ва бунинг сабабини изоҳлаб ўтди.

— Ассалом алайкум, хонимлар ва жаноблар. Тадбирга салгина кечикдик, бунинг учун узр сўрашим керак. Бу кечикишнинг ҳам сабаби бор. Ушбу мажмуа Ўзбекистон иқтисодиёти учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли мутахассислар билан кўриб чиқдик, янги лойиҳалар ҳақида гаплашдик, ёшлар билан учрашдик ва шу сабабларга кўра бироз кеч қолдик.

Аммо бу кечикишимиз шунга арзийди, деб ўйлайман. Сизни яна кўриб турганимдан, Қашқадарё аҳли билан кўришганимдан хурсандман, — деди Шавкат Мирзиёев.

Айни вақтда давлат раҳбари Uzbekistan GTL мажмуасининг очилиш маросимида нутқ сўзламоқда. Xabar.uz ахборот таҳлилий портали тадбирдан маълумотлар бериб боришни режалаштирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг