Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Мардин ва Газиантеп вилоятларида юз берган йўл ҳаракати ҳодисалари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга таъзия мактуби йўллади.

Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганлар тезда соғайиб кетишини тилади.

20 август куни Туркия жануби-шарқида, Сурия билан чегарадош Мардин вилоятида юк машинасининг ҳалокатга учраши оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлиб, 29 киши жароҳатланганди.

Худди шу куни Газиантеп вилоятида юз берган бошқа ЙТҲ да ҳам 16 киши ҳалок бўлиб, 21 инсон жароҳатланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг