Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Туркияга боради

Шавкат Мирзиёев Туркияга боради

2023 йилнинг 16 март куни Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг «Офат ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами» мавзусида навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтади.

Ўзбекистон етакчиси мазкур саммитда иштирок этиши кўзда тутилган.

Саммит яқинда Туркияда содир бўлган зилзила туфайли юзага келган фавқулодда ҳолатни муҳокама қилиш учун юқори даражали платформа вазифасини ўтайди. Унда ТДТ доирасида табиий офатларни ва фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашадилар.

Саммит доирасида, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг