Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди

20 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.

Икки давлат етакчилари бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр ва қутлуғ Наврўзи олам байрамлари муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар. Дўст Ўзбекистон ва Покистон халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва давомий равнақ тилаклари изҳор этилди.

Ўзбекистон Президентининг жорий йил февраль ойида Покистонга амалга оширган давлат ташрифи икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янги сифат босқичига кўтаргани алоҳида таъкидланди.

Олий даражадаги ташрифдан кейин вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар даражасидаги мулоқотлар янада фаоллашгани, ўзаро алмашинувлар аниқ натижалар билан бойиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Суҳбат давомида томонлар сўнгги вақтларда Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ минтақасидаги кескинликдан жиддий ташвиш билдириб, ҳар қандай зиддият ва муаммони фақат тинч ва дипломатик воситалар орқали ҳал этиш зарурлигига урғу бердилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг