Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев янги қонунга имзо чекди

Шавкат Мирзиёев янги қонунга имзо чекди

Фото: Президент матбуот хизмати

«Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун (ЎРҚ–693-сон, 04.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Конвенция 2006 йил 15 июнда Женева шаҳрида қабул қилинган.

Конвенциянинг асосий мақсади ишлаб чиқаришда шикастланишлар, касбий касалликлар ва инсонлар ўлимининг олдини олиш учун доимий равишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини такомиллаштиришдан иборат.

Бугунги кунда 49 та давлат Конвенция иштирокчиси ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг