Шерзод Шерматов АҚШ халқ таълими вазири билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида 2018 йил 2 октябрь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва АҚШ Таълим вазири (US Secretary of Education) Беци Девос билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик мутахассиси Рустам Каримжонов ўзининг «Facebook»даги саҳифасида хабар берди.
Томонлар халқ таълими йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш сифатини ошириш бўйича музокаралар олиб борди.
Қайд этилишича, икки давлат ўртасидаги муносабатлар тарихида биринчи маротаба таълим вазирлари ўзаро учрашишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter