Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шри-Ланкада пасха вақтида иккита черковда портлаш бўлди

Шри-Ланкада пасха вақтида иккита черковда портлаш бўлди

Фото: «Reuters»

Шри-Ланкада католикларнинг пасха байрами вақтида иккита черковда портлаш бўлди. Пойтахт Коломбонинг яқинида жойлашган Негомбо шаҳридаги портлашлар вақтида 80 киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Бугун, 21 апрелда шунингдек яна пойтахтда жойлашган иккита меҳмонхонада ҳам портлаш бўлди. Дастлабки маълумотларга қараганда ўнлаб одамлар жароҳатланган.

AFP томонидан хабар қилинишича, Коломбо шаҳридаги яна бир черков ва шаҳар четидаги иккита ибодатхона ҳам портлатилган. Шу билан бирга учта люкс меҳмонхоналарда ҳам террорчилик актлари амалга оширилгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Индонезиядаги Сурабай шаҳридаги учта черковда портлашлар бўлиб ўтган эди. Натижада 11 киши ҳалок бўлган ва 41 нафари яраланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг