Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швецияда жазирама туфайли поездлар тўхтатилмоқда

Швецияда жазирама туфайли поездлар тўхтатилмоқда

Фото: Йоҳанн Нилссон

Жанубий Швецияда жазирама иссиқ туфайли темир йўлларга шикаст етишидан хавотирланиб, бир қатор поездлар ҳаракати яна тўхтатилди. Бу ҳақда «The Local» хабар бермоқда.

Айрим йўналишларда чоршанбадан жумагача поездлар юрмайди. Чунки 8—10 август кунлари ҳаво ҳарорати 30—34 даражагача кўтарилиши кутиляпти.

Швецияда май ойидан бери иссиқ ва қуруқ ҳаво ҳукмрон. Метеорологлар мамлакат учун июль ойини охирги бир неча ўн йилликдаги, Стокгольм учун охирги 262 йилдаги энг иссиқ ва қуруқ ой бўлди, дейишяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг