Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швейцария аҳолиси сонини чеклаш бўйича референдумга яқин қолди

Швейцария аҳолиси сонини чеклаш бўйича референдумга яқин қолди

Иллюстратив фото

Швейцария аҳолиси сонини чеклаш бўйича референдум шу йилнинг 14 июн санасида бўлиб ўтади, бу ҳақда мамлакат ҳукумати баёнот берди.

Референдум ўтказиш ташаббуси мамлакатдаги энг йирик ўнг қанот Халқ партияси (SVP) томонидан илгари сурилган. «10 миллионлик Швейцарияга йўқ деймиз!» деб номланган ушбу ташаббусга кўра, аҳоли сонининг тез ўсиши уй-жой нархи ошишига, тирбандликларга ва тиббиёт ҳамда таълим тизимига ортиқча юклама олиб келмоқда. Аниқроқ айтганда, 2050 йилга бориб аҳоли сони 10 миллиондан ошмаслиги керак.

Бугунги кунда Швейцария аҳолиси тахминан 9,1 миллион кишини ташкил этади (сўнгги 20 йилда миграция ҳисобига 1,7 миллионга кўпайган).

Референдумда ташаббус қўлланса, мамлакат аҳолиси ушбу муддатдан олдин 9,5 миллиондан ошиб кетса, расмийлар квоталарни, жумладан, бошпана бериш ва оилаларни бирлаштириш квоталарини қисқартириши мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг