Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда 10 минг киши ишлайдиган корхона ташкил этилмоқда (фото)

Сирдарёда 10 минг киши ишлайдиган корхона ташкил этилмоқда (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Эртага, 22 июль куни Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Навбаҳор сув истеъмолчилар уюшмасида «NCG ENGINEERING BOYOVUT» хорижий корхонасининг рамзий пойдеворини қўйиш тадбири бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан хабар беришди.

Ушбу хорижий корхона Корея Республикасининг нуфузли «KOR NCG ENGINEЕRING СО., Ltd.» корхонаси ҳамкорлигида вилоят иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали бунёд этилмоқда

Эътиборлиси, ушбу хорижий корхона ишга туширилиши натижасида Сирдарё вилоятида 50 дан ортиқ халқ истъемоли моллари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб, 10 000 га яқин янги иш ўринлари яратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг