Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Собиқ ҳоким қамоққа олингани ҳақидаги гаплар ёлғон — прокуратура

Собиқ ҳоким қамоққа олингани ҳақидаги гаплар ёлғон — прокуратура

Ижтимоий тармоқларда «Қарши туманининг собиқ  ҳокими айбланиб, қамоққа олинганлиги» ҳақида тарқатилган маълумотлар — ёлғон. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят прокуратураси раддия берди.

Қарши тумани прокуратураси томонидан 4 млрд 198 млн сўм миқдоридаги субсидия маблағлари талон-торож қилинганлиги ҳолати бўйича туман ҳокими собиқ ўринбосари, қишлоқ хўжалиги ва ирригация бўлимлари бошлиқлари — жами 3 нафар шахс Жиноят кодексининг 167, 209-моддалари билан айбланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мазкур жиноят иши бўйича Қарши туманининг собиқ ҳокими М.Мустафоева айбланувчи сифатида жалб қилинмаган.

Айрим шахслар томонидан ижтимоий тармоқларда собиқ ҳоким «жиноий иш доирасида айбдор деб топилиб, қамоққа олинганлиги ҳақида» ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда. Аҳоли орасида ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш тегишли жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирамиз, дейилади хабарда.

Қашқадарё вилоятидаги ягона аёл ҳоким — 2020 йил март ойидан буён Қарши тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Мақсуда Мустафоева шу йилнинг февраль ойи бошида ўз аризаси билан ишдан кетганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг