Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Собиқ шаҳзода Эпштейнга махфий ҳисоботларни юборганликда гумон қилинган – WSJ

Собиқ шаҳзода Эпштейнга махфий ҳисоботларни юборганликда гумон қилинган – WSJ

Буюк Британия қироли Карл III Букингем саройида сақланаётган архив ҳужжатларини полицияга тақдим этишга рухсат берди. Бу ҳақда The Observer нашри хабар қилди.

Маълум қилинишича, терговчиларга Эндрю Маунтбеттен-Виндзор фаолиятига оид ҳужжатлар, шахсий ёзишмалар ва унинг Буюк Британиянинг халқаро савдо ва инвестициялар бўйича махсус вакили сифатидаги иш фаолиятига доир расмий материаллар очиб берилади.

The Wall Street Journal ёзишича, Эндрюга нисбатан айбловлар унинг 2010 йилда махсус вакил лавозимида ишлаган даври билан боғлиқ. Нашр маълумотларига кўра, у америкалик молиячи Жеффри Эпштейнга махфий ҳукумат ҳисоботларини юборганликда гумон қилинмоқда.

WSJ таъкидлашича, айнан шу ҳолат — яъни махфий маълумотларни узатиш билан боғлиқ гумонлар — Эндрюнинг қўлга олинишига сабаб бўлган. Бу ҳолат унинг Эпштейн билан дўстлиги ортидан илгари сурилган жинсий жиноятларга оид айбловлар билан боғлиқ эмас.

Ҳозирда Эндрю полиция томонидан сўроқ қилинганидан сўнг қўйиб юборилган. Айни пайтда тергов ишлари давом этмоқда.      

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг