Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Собиқ суд ва ЙҲХБ ходимларининг «иши» бўйича тергов якунланди. Ҳадемай суд бошланади

Собиқ суд ва ЙҲХБ ходимларининг «иши» бўйича тергов якунланди. Ҳадемай суд бошланади

Фото: «Social.riafan.ru»

Кеча Тошкент шаҳар маъмурий судининг сохта қарорлар чиқариши ортидан давлатнинг жуда кўп миқдордаги маблағлари талон-тарож этилганига оид хабар берилганди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, собиқ суд ходимларига ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимларига нисбатан юритилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, «дело» судга оширилди. Жиноят иши мазмунан ЖИБ (жиноят ишлари бўйича) Зангиота туман судида кўриб чиқилади. Дастлабки суд мажлиси шу йилнинг 11 декабрь кунига белгиланган.

Қайд этилишича, жиноят иши доирасида собиқ судья ва унинг икки нафар ёрдамчиси, шунингдек, олти нафар пойтахт ИИББ ЙҲХБ ходимлари айбланувчи тариқасида жалб этилган.

Дастлабки тергов даврида аниқланган 3 353 456 647 сўм моддий зарардан 2 991 456 647 сўм қоплангани алоҳида таъкид этилади Олий суд матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг