Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Солиқ қўмитаси ва МИБ иштирокида видеоселектор ўтказилди

Солиқ қўмитаси ва МИБ иштирокида видеоселектор ўтказилди

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 19 октябрь куни Давлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда суд ижро ҳужжатлари асосида солиқ қарзини қисқартириш бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва келгуси вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Давлат солиқ қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабарига кўра, тадбир видеоселектор тарзида ўтказилиб, унда 1300дан зиёд масъуллар иштирок этди.

Ҳозирда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Давлат солиқ қўмитаси қўшма буйруқ асосида қарздорларнинг мол-мулкларини хатлаш ва солиқ қарзини ундириш тадбирларига 1121 нафар ходимни жалб этган.

Бунинг натижасида жорий йилнинг 9 ойи давомида 2,0 трлн. сўм солиқ қарзига эга 41,6 мингта объектда хатлов тадбири ўтказилиб, 195,8 мингта ҳолатда 1 трлн. 583,7 млрд. сўм маблағ ундирилди. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига (54,7 мингта ҳолатда 454,3 млрд. сўм эди) нисбатан 141,1 мингта ҳолатда 1 трлн. 129,5 млрд. сўмга кўп маблағ ундирилганидан далолатдир.

Шу билан бирга, 20,2 мингта қарздорнинг 458,9 млрд. сўм қийматидаги мол-мулклари, шундан 1450 та бино ва иншоот, 1819 та транспорт воситалари ва 16 966 та бошқа турдаги мулклар хатланди.

Видеоселектор йиғилишида ҳамкорликдаги ишларни ташкил этишда камчиликларга йўл қўйган ва кўрсаткичлари паст бўлган Тошкент, Қашқадарё, Сирдарё, Навоий вилоятлари бошқармалари ва туман давлат солиқ инспекциялари раҳбарларига нисбатан кескин эътирозлар билдирилиб, камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг