Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Sony» 48 мегапиксел камерали смартфон чиқаради

«Sony» 48 мегапиксел камерали смартфон чиқаради

Фото: «TechRadar.com»

«Sony» компанияси 48 мегапикселли «IMX586» сенсорини чиқаришини маълум қилди, бу камерани японларнинг янги флагман смартфонларидан бирида кўрамиз. Қурилма тақдимоти августда бўлишини «TechRadar» хабар қилган.

«IMX586» сенсори мобил қурилмалар бозори учун рекорд кўрсаткич — 48 мегапикселга эга. Ишлаб чиқарувчи тасвир сифатининг ўта юқори бўлишига ваъда берган, бу жумладан, зум ва ёруғлик паст бўлган ҳолатлар учун ҳам тааалуқли.

Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Берлинда август ойи охирида бўлиб ўтадиган «IFA 2018» кўргазмасида тақдим этиладиган «Sony Xperia XZ3» смартфонига шу камера ўрнатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг