Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сўров: АҚШ учун энг катта хавф нима?

Сўров: АҚШ учун энг катта хавф нима?

АҚШ аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШга ноқонуний иммиграцияни мамлакат учун жиддий таҳдид деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Gallup компанияси ўтказган сўров натижаларида айтилган.

"Сўров натижаси шуни кўрсатадики, америкалик катта ёшлиларнинг рекорд даражадаги фоизи (55 фоиз) ноқонуний миграцияни АҚШнинг ҳаётий манфаатларига жиддий таҳдид эканлигини айтди. Аввалги энг юқори кўрсаткич 2004 йилда 50 фоизни ташкил этган эди”, — дейилади сўровномада.

Бундан ташқари, тадқиқот муаллифларининг қайд этишича, Конгресснинг иммиграция ва хорижий ёрдам пакети бўйича муваффақиятсиз уринишлари туфайли давлат ташкилоти рейтинги 12 фоизгача пасайган.

“Бу 2015 йил ноябридан бери энг паст рейтинг”, - дея қўшимча қилди Gallup. 

Тадқиқот 1-20 феврал кунлари 18 ёшдан ошган 1016 нафар америкалик ўртасида ўтказилди.

Сўровномада хатолик даражаси 4% ни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз,  собиқ президент ва сайловларда Республикачилар партиясидан етакчи бўлган Доналд Трамп сайланса,  миграция бўйича қаттиқ назорат ўрнатилишига ваъда бермоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг