Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Спортни ривожлантириш вазирлигининг вазифалари белгиланди

Спортни ривожлантириш вазирлигининг вазифалари белгиланди

Ҳукумат қарори (465-сон, 22.08.2022 й.) билан Спортни ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Спортни ривожлантириш вазирлиги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини юритади.

Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун истиқболли спортчларни тайёрлаш Вазирликнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Шунингдек, Вазирлик Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерациялари ва ассоциациялари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади.

Вазирлик таркибига қуйидаги ОТМлар киради:

- Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиаллари;
- «Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Самарқанд филиали.

Низом билан Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, мақоми, молиялаштириш тартиби белгиланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг