Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Судьялар олий кенгаши кутилмаганда IOJT аъзолигига қабул қилинди

Судьялар олий кенгаши кутилмаганда IOJT аъзолигига қабул қилинди

Ўзбекистон Республикасининг Судьялар олий кенгаши Судьялар малакасини ошириш халқаро ташкилотининг (IOJT) аъзолигига қабул қилинди.

Шу муносабат билан кеча вакилларимиз тарихда биринчи марта ташкилот ассамбляси кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш жараёнида тўлақонли аъзо сифатида иштирок этишган.

Қайд этилишича, ушбу халқаро ташкилотга аъзолик кутилмаганда рўй берган. Канадаги Оттава шаҳрида ташкил этилган навбатдаги конференцияда ўзбекистонлик икки вакилнинг тақдимоти иштирокчиларда қатта қизиқиш уйғотган. Ушбу тақдимотдан сўнг Ўзбекистон томонига мазкур халқаро ташкилот аъзолиги таклиф этилган. 

Судьялар малакасини ошириш халқаро ташкилоти (IOJT) 2002 йилда бутун дунё бўйлаб судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Айни пайтда 77 мамлакатнинг 125 та судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш ва судьялар малакасини оширишга маъсул ташкилотлар ҳамда таълим муассасалари мазкур халқаро ташкилот аъзолари ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг