Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суперкомпютер ЖЧ-2022 ғолиблигига асосий даъвогарларни аниқлади

Суперкомпютер ЖЧ-2022 ғолиблигига асосий даъвогарларни аниқлади

20 ноябрда Қатарда бошланадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликка асосий даъвогарлар — Бразилия, Аргентина ва Франция. Футбол статистикаси билан шуғулланувчи Opta компанияси энг кучли терма жамоалар рейтингини тузди.

Компания жаҳон чемпионати финалида қатнашувчи 32 жамоанинг салоҳиятини ҳисоблаш учун суперкомпютердан фойдаланди. Компютер нафақат алоҳида ўйинчиларнинг маҳорати ва кучини, балки жамоаларнинг қайси гуруҳга тушгани, яъни рақиблари имкониятларини ҳам баҳолади.

Компютернинг айрим ҳисоб-китоблари ғалати. Мисол учун, турнирда ғалаба қозониш учун Испаниянинг имкониятини Англияникидан юқори баҳолаган компютер талқинига кўра, инглизларнинг чоракфинал, яримфинал ва финалда ўйнаш эҳтимоли испанларникидан юқорироқ.

Opta талқинига кўра, 2022 йилги мундиал ғолиблигига асосий даъвогарлар етакчи ўнлиги қуйидагилар:

  1. Бразилия (чемпионлик эҳтимоли — 16,3 фоиз);
  2. Аргентина (13,1 фоиз);
  3. Франция (12,0 фоиз);
  4. Испания (8,9 фоиз);
  5. Англия (8,8 фоиз);
  6. Германия (7,7 фоиз);
  7. Нидерландия (6,6 фоиз);
  8. Белгия (5,8 фоиз);
  9. Португалия (5,4 фоиз);
  10. Дания (3,2 фоиз).
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг