Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда қишлоқ аҳолиси йўлни тўсиб қўйди (видео)

Сурхондарёда қишлоқ аҳолиси йўлни тўсиб қўйди (видео)

Жорий йилнинг 19 ноябрида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 4Р-100б автомобиль йўли маҳаллий аҳоли томонидан йўлнинг таъмирталаб ҳолга келиб қолганига норозилик сифатида тўсиб қўйилган.

Вилоят ҳокимлиги берган маълумотга кўра, Жарқўрғон тумани марказига олиб борувчи 4Р-100б автомобиль йўли юк кўтариш қобилияти бир ўққа тушадиган тегишли меъёрий оғирликдан оғир бўлган юк автомобилларининг мунтазам равишда ҳаракатланиши оқибатида таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

Ҳозирда Жарқўрғон тумани «Йўллардан фойдаланиш» унитар корхонаси томонидан биринчи навбатда ушбу автомобиль йўлида транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлиги ва узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилган.

Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари Бош бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар масъуллари эса аҳоли вакиллари билан учрашиб, 4Р-100б автомобиль йўлининг 0-11 км қисмини таъмирлаш ишлари 2023 йил 1-чорагида амалга оширилиши белгиланганлиги юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришган.

«Аҳолининг норозилигига сабаб бўлган ушбу масала Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари Бош бошқармаси томонидан назоратга олинди», – дейилади Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати муносабатида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг