Тбилисида тўққиз кишини гаровга олган шахс талабларини маълум қилди
Аввалроқ Тбилисидаги ташкилотда тўққиз киши гаровга олингани ҳақида хабар бергандик. У банк фоизлари ва дориларнинг нархини пасайтиришни талаб қилмоқда.
Жиноятчи ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган. «Формула» телекомпанияси видеонинг бир қисмини намойиш этгани. ОАВнинг таъкидлашича, «талаблар рўйхати узун бўлган ва ижтимоий масалалар кўтарилган». Бироқ Ички ишлар вазирлиги видеони тўлиқ намойиш этишни тақиқлаб қўйди.
Грузия ИИВ маълумотига кўра, босқинчи қуролланган. Шу билан бирга, ОАВ гувоҳларнинг сўзларига таяниб, ҳужум қилувчилар беш киши эткан ва улар гранаталар билан қуролланганини ёзишган.
«Рустави 2» гаровга олинган икки нафар киши озод этилганини маълум қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари «Босқинчилик» ва «Ноқонуний қурол олиб юриш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғади. Полиция ҳудудни қуршаб олган, махсус операция амалга ошириляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter