Тезкор! Тошкентда бахтсиз ҳодиса: 4 киши ҳалок бўлди
Фақулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳрида бино конструкциясининг қулаши оқибатида юзага келган вазият тўғрисида бирламчи маълумот берди.
Бугун, 28 август куни соат 13:18да Тошкент ФВБ навбатчилик қисмининг берган бирламчи маълумотига кўра, Олмазор тумани Нурафшон кўчасида янги қурилаётган «Riviera» савдо мажмуасининг қурилиш жараёнида метал конструкцияни қулаши содир бўлган. Натижада, 4 нафар ишчи ходим вафот этган ва 2 нафари тан жароҳат олган.
Ҳодиса жойига Фақулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва шаҳар ФВБ ходимлари чиқишган. Воқеа юзасидан қўшимча маълумотлар берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter